Ливиянинг Бенғази шаҳри портида Россиянинг “Меркурий” корветида ҳарбий портлаш юз берди. Бу ҳақда Naval News нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Портлаш сабаби номаълум.
"Маълумотларга кўра, “Меркурий”да ёнғин бошланган. Кема деярли аниқ йўқ қилинган. Шу билан бирга, унинг чўкиб кетгани ёки шунчаки ёниб кетгани ҳозирча номаълум", деб ёзмоқда нашр.
“Меркурий” 2026 йил июн ойида Украина Қуролли кучлари томонидан Кронштадтда ҳужумга учраган “Бойкий” ҳарбий кемаси билан бир хил серияга мансуб. Ўшанда “Бойкий” жиддий шикастлангани хабар қилинган эди.