Германия ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгариши натижасида етказилган зарарни қоплаш жамғармасига 100 миллион доллар (тахминан 91,5 миллион евро) ажратади.
Бу ҳақда DPA агентлиги Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свенья Шульцега асосланиб хабар берди.
Маълумот ўрнида, Шульце БААдаги COP28 саммитида иштирок этмоқда.