Бу ҳақда 3 июль, жума куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди.
Бунга Россия ҳарбийларини тайёрлаш ҳақидаги хабарлар сабаб бўлиши мумкин деб ёзмоқда Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, Берлин Хитой гўёки россиялик аскарларни яширинча ўқитгани ҳақидаги нашрлардан сўнг музокаралар ўтказишни сўраган. Хитой аввалроқ бундай айбловларни асоссиз деб атаган эди.
Reuters'нинг маҳкамадаги манбасига кўра, Хитойнинг Москвага кўрсатаётган тобора ортиб бораётган қўллови Германия хавфсизлигига бевосита таъсир қилмоқда.
"Россияга Украинага қарши тажовузкор урушни давом эттиришга имкон берадиган ҳар қандай нарса бизнинг хавфсизлигимизга ҳам таҳдид солади. Шунга кўра, Хитойнинг Россиянинг шафқатсиз тажовузкор урушини қатъий ва тобора фаол қўллаб-қувватлаши бизнинг хавфсизлигимизга бевосита таъсир кўрсатади" - деди Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги манба.