Ушбу декларация ҳар икки давлат мудофаа саноатини мустаҳкамлаш, қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқариш ҳамда харид қилиш бўйича яқин ҳамкорликни назарда тутади.
– Бу Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиётидан олишимиз зарур бўлган сабоқ, – деди Писториус ҳужжатни имзолаш маросими пайтида.
Хили эса ушбу муҳим қадам Германия ва Буюк Британиянинг мудофаа соҳасида мавжуд ҳамкорлигини янада кучайтиришига ишонч билдирди.
– Биз бирга курашамиз ва машқ қиламиз, – деди қироллик Мудофаа вазирлиги раҳбари.