Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германия Украинага Гепард ўзиюрар зенит қуролларини етказиб беради

Германия Украинага Гепард ўзиюрар зенит қуролларини етказиб беради

Германия канцлери Олаф Шольц сешанба куни Украинага кўпроқ Гепард ўзиюрар зенит қуролларини етказиб беришга ваъда берди. Немис томонидан ишлаб чиқарилган ушбу ЗСУ 4 км гача ва 3 км баландликда тез учадиган ҳаво нишонларини йўқ қилишга қодир ва жуда самарали мобил ҳаво мудофаа тизими ҳисобланади.

“Украина президенти Германиядан жуда жиддий молиявий ёрдам, шунингдек, қурол-яроғ етказиб бергани учун миннатдорчилик билдирди, чунки биз тақдим этаётган артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини кафолатлаш қобилиятига сезиларли таъсир кўрсатади. ", - деди Шольц журналистларга.

Германия канцлери, шунингдек, унинг мамлакати Украинани, жумладан, ҳаво мудофааси ва мамлакатни узоқ муддатли реконструкция қилиш соҳасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини яна бир бор тасдиқлади.

Киритилди: 09:24 30.11.2022. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!