Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Молдовада бўлиб ўтган овоз бериш арафасида сўзлаган нутқида Путин “нафақат тинч Европа тартибини бузишни истайди, балки Европа мамлакатларидаги сайлов натижаларига ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда”, дея фикр билдирди.
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Кишинев Россиянинг Украинада кенг кўламли ҳарбир ҳаракатлар бошланганидан кўп ўтмай яратилган Молдовани қўллаб-қувватлаш платформаси ёрдамида бундай хавф-хатарларга қарши курашмоқда.
20 октябр куни Молдовада бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Майя Санду иккинчи муддатга сайланиш учун курашади. Шунингдек, мамлакатда конституцияда ЕИга кириш мақсадини мустаҳкамлаб олиш масаласи бўйича референдум ўтказилади.