Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Германия Малидаги ҳарбий миссиясини узайтирди

Германия Малидаги ҳарбий миссиясини узайтирди

Германия қонунчилари Ғарбий Африка давлати Малидаги БМТнинг иккита ҳарбий миссиясидаги иштирокини узайтириш учун овоз берди.

Парламентда мутлақ кўпчилик немис аскарларини Малидаги тинчлик жараёнини сақлаб туриш учун БМТнинг “MINUSMA” миссиясида яна бир йил қолдиришга овоз берди.

Канцлер Олаф Шольц коалицион ҳукуматидан тахминан 541 депутат мандатни ёқлаб, 103 нафари эса қарши овоз берди.

Мамлакатнинг асосий мухолифатдаги христиан-демократлар партияси бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади, сўл социалистик партия қонунчилари эса бунга қарши овоз берди.

Парламент қарори ҳукуматга келаси 12 ой ичида БМТнинг “MINUSMA” миссиясига 1400 нафаргача аскар юбориш имконини беради.

Ҳукумат маълумотига кўра, миссия тахминан 453 миллион евро (479 миллион доллар)га тушади. Бугун бўлиб ўтган яна бир овоз беришда немис қонунчилари ҳам қуролли кучларнинг (Бундесвер) Европа Иттифоқи бошчилигидаги “EUTM” ўқув миссиясидаги иштирокини ошириш бўйича ҳукумат таклифини маъқулладилар.

Мазкур ўқув миссияси таркибидаги немис ҳарбийларининг юқори чегараси 300 аскарга туширилди.

Киритилди: 13:25 22.05.2022. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!