Германия Исроилни қурол-яроғ билан таъминлайди.
Германия канцлери Олаф Шольц Исроилга Ғазо сектори ва Ливандаги давом этаётган ҳарбий ҳужумлари учун қўшимча қурол етказиб беришни ваъда қилди.
«Таъминот берилмоқда ва ҳар доим кейинги етказиб беришлар бўлади. Исроил бунга таяниши мумкин», деди Шольц парламентдаги чиқишида. Канцлер Германия Исроилни «мамлакатини ҳимоя қилиш ҳолатида» ушлаб туриши кераклигини айтди.
«Исроил бизнинг бирдамлигимизга таяниши мумкин - ҳозир ва келажакда», - дея қўшимча қилди у.