Сербия ва Англия терма жамоалари мухлислари ўртасидаги илк тўқнашув Евро-2024 доирасидаги ўйин олдидан Гелзенкирхенда бўлиб ўтди. The Sun аввалроқ икки мамлакатдаги мухлислар иштирокидаги қон тўкишлари ҳақида огоҳлантирган эди.
16 июн куни инглизлар серблар бўлган пабга ҳужум қилиб, уларга нарса улоқтирди. 200 нафар немис полицияси келганидан кейингина тартиб тиклангани айтилмоқда. Англиялик мухлислардан бири бошидан қаттиқ жароҳат олди. Жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетишган деб ёзмоқда ТАCC.