Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия икки беларус сиёсатчини қабул қилмоқчи

Германия икки беларус сиёсатчини қабул қилмоқчи

Германия озод этилган беларус мухолифати вакиллари Мария Колесникова ва Виктор Бабарикони қабул қилади. Германия Федератив Республикаси ҳукумати Беларус демократик ҳаракати Беларусдан ташқарида ривожланишга мажбур бўлса ҳам, унинг янада мустаҳкамланишидан жуда манфаатдор, деди якшанба куни, 14 декабрда Германия ички ишлар вазири Александер Добриндт ARD жамоат-ҳуқуқий телеканали эфирида.

«Шунинг учун биз ҳатто бугуннинг ўзида қамоқда бўлган икки нуфузли мухолиф сиёсатчини қабул қиламиз», — дея тушунтирди немис вазири. Қайси шахслар ҳақида гап кетаётгани аниқлаштирилганда, Германия ИИВ раҳбари бу Мария Колесникова ва Виктор Бабарико эканини айтди — «улар демократик ҳаракатда катта рол ўйнаган».

Беларус ҳокимияти 13 декабр куни 123 киши қамоқдан озод этилганини эълон қилди.

Озодликка чиққанлар орасида Нобел мукофоти соҳиби Алес Беляцкий, беларуслик журналист Марина Золотова, адабиётшунос ва сиёсий таҳлилчи Александр Федута ҳам бор. Беларусда озод этилган сиёсий маҳбусларнинг 114 нафари Украинага, 9 нафари эса Литвага етказилган.

Киритилди: 20:25 15.12.2025. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!