Германия ички ишлар вазири Ненси Фэзер ва австриялик ҳамкасби Герхард Карнер Сурияга қўшма сафарини сўнгги дақиқада бекор қилишга мажбур бўлди. Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ташриф “немис разведка хизматларининг террорчилик таҳдиди ҳақидаги махсус огоҳлантиришлари” туфайли тўхтатилишига тўғри келган.
Департамент расмий вакилининг сўзларига кўра, “делегация ва унга ҳамроҳлик қилаётган хавфсизлик ходимларига эҳтимолий таҳдидни қабул қилиб бўлмас эди”. Унинг қўшимча қилишича, "бу Германия ва Австрия делегацияларига таҳдид эканлигини истисно қилиб бўлмайди".
Сафар қатъий махфийлик ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари шароитида ўтиши керак эди. Дамашқда вазирлар БМТ вакиллари, жумладан, қочқинлар агентлиги ходимлари, шунингдек, Суриянинг ўтиш даври ҳукумати аъзолари билан учрашишни режалаштирган. Муҳокама мавзуси қочқинларнинг қайтиш истиқболлари ва хавфсизлик масалалари бўлди.
Фэзер ва Карнер, шунингдек, “жиноятчилар ва Сурия фуқаролигига эга бўлган хавфли шахслар”ни тез суръатда депортация қилишни муҳокама қилиш ниятида эди. Германия Ички ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, бундай музокаралар "биринчи имкониятда ўтказилиши керак".