Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германия элчихонаси 13 йилдан сўнг Суриядаги фаолиятини қайта бошлади

Германия элчихонаси 13 йилдан сўнг Суриядаги фаолиятини қайта бошлади

Германия федератив республикаси Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок пайшанба куни Германиянинг Дамашқдаги элчихонасини Суриядаги қуролли можаро бошланганидан 13 йил ўтгач қайта очди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар бермоқда.

“Элчихонани очиш билан биз аниқ айтамизки: Германия Дамашққа қайтди. Германия учун барқарор Сурия жуда муҳим”, деди Бербок журналистларга

Аниқлик киритилишича, дастлаб элчихона ходимлари сони кам бўлади. Дипломатик ваколатхона ишини Ливандаги элчихона ходимлари қўллаб-қувватлайди. Элчихона ишини ишончли вакил бошқаради ва ҳозирча консуллик ва виза хизматларини кўрсатмайди.

“Элчининг қайтиш истиқболлари бу ердаги сиёсий вазиятнинг ривожланишига ва албатта, хавфсизлик ҳолатига боғлиқ бўлади”, дея тушунтирди Бербок.

Бундан ташқари, у март ойида Сурия маъмурияти ва Сурия шимоли-шарқидаги курдлар ўртасида тузилган келишувни олқишлади. Шунингдек, у мамлакат ғарбида хавфсизлик кучлари ва Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга содиқ жангчилар ўртасидаги тўқнашувларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.

Қўшимча қилинишича, Сурияни можаро туфайли тарк этган миллионлаб қочқинлар дарҳол қайтиб келолмайди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг қайтиши Сурия билан қўшни давлатлардан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Бу Бербокнинг Дамашққа иккинчи ташрифи. Кейинроқ у ўтиш давридаги Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа билан учрашиши кутилмоқда.

Киритилди: 11:22 21.03.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!