Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннерни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Германиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Жаноб Элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

Тило Клиннер 2021 йилдан буён Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2018 йилдан 2021 йилгача Қозоғистондаги элчи сифатида ишлаган.

Киритилди: 10:54 29.06.2024. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!