Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия чегара назоратини тиклади

Германия чегара назоратини тиклади

Германия чегараларида селектив паспорт назорати жорий этилди: янги чегара режими камида олти ой давомида амал қилади. Германия полицияси Франция, Нидерландия, Швейцария ва бошқа олти давлатдан келган меҳмонларни, яъни Германия билан чегарадош барча тўққиз давлатдан келган меҳмонларни текширмоқда. Европа Иттифоқи расмийлари Берлинни иттифоқ доирасида эркин ҳаракатланиш бўйича Шенген келишувини бузганликда айбламоқда.

Шенгеннинг вақтинчалик тўхтатилиши қабул қилинади, аммо охирги чора сифатида - Брюссел бунга ҳали асос йўқ деб ҳисоблайди. Бундескабинет, ўз навбатида, чегара назорати ноқонуний миграцияга қарши кураш йўли эканини таъкидлайди. Бу муаммо бугунги Германияда кескинлашди. Миграция инқирози мамлакатдаги минтақавий сайловларда бирин-кетин ғалаба қозонаётган ўнг қанот кучлар нуфузининг кескин ошишига олиб келди. "Германия учун муқобил" партияси аллақачон икки штатда зафарли ғалаба қозонган ва учинчисида ғалаба қозонишга ҳозирлик кўрмоқда: Бранденбургда сайловлар 22 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:59 17.09.2024. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!