Россия президенти Владимир Путин инсоният ўта жиддий муаммоларга дуч келаётганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари Евроосиё аёллар форумида сўзлаган нутқида маълум қилди .
«Инсоният жуда қийин муаммоларга дуч келмоқда ва уларни фақат биргаликда, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш мумкин», деди Россия раҳбари.
Путин ўз баёнотида бундай форумлар замонамизнинг энг муҳим талабларини акс эттиришини, шунингдек, барқарор ривожланиш ва умумбашарий хавфсизлик йўлида бирлашиш ғояларини илгари сураётганини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу дунёнинг барча қитъаларида миллионлаб одамлар томонидан «ҳар қачонгидан ҳам долзарб ва талабга эга».
Евроосиё аёллар форуми халқаро майдон бўлиб, унинг доирасида дунёнинг барча қитъаларининг етакчи аёллари ўртасида мулоқот ўтказилади.