Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия армияси Европанинг энг кучлиси бўлишни истайди, аммо бюрократия бунга тўсқинлик қилмоқда

Германия армияси Европанинг энг кучлиси бўлишни истайди, аммо бюрократия бунга тўсқинлик қилмоқда

The Economist журнали мақоласини Германиянинг армияни яна бир бор кучайтириш ниятига бағишлаган. Канцлер Фридрих Мерцнинг айтишича, мақсад Бундесверни “Европанинг энг кучли армиясига” айлантириш. Бироқ мутахассислар бюрократия ва харидларнинг самарасиз тартиблари бунга тўсқинлик қилаётганидан огоҳлантирмоқда.

Генерал-лейтенант Альфонс Майс зудлик билан қуролларни оммавий ишлаб чиқаришга ўтишга чақирди.

"Вақт тугаяпти. Агар бизда кечикишлар ёки ички [қурол] таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўладиган бўлса, кенгроқ ёндашган маъқул ва бизни ким қурол билан таъминлаётган бўлиши мумкинлигини кўриб чиққан маъқул", - деди Майс.


Танқидчиларнинг таъкидлашича, одатий немис муаммоси ишлаб чиқарувчиларга ҳаддан ташқари талаблардир. Бир мисол, ҳомиладор аёл аскарларнинг хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда танкларнинг мажбурий дизайни.

Немис саноат федерациясининг хавфсизлик бўйича эксперти Маттиас Вахтер: “Энди 80 фоизли ечим беш йил ичида юз фоизлик ечимдан кўра яхшироқдир.


Таҳлилчиларнинг айтишича, энг катта муаммо Германиянинг армияга нисбатан шубҳаси. Умумий ҳарбий хизмациз Бундесвер керакли миқдордаги жангчиларни ёллашда муаммоларга дуч келади. Ҳозирда армияда 180 мингга яқин одам бор, лекин яна камида 100 минг киши керак.


Киритилди: 15:45 09.06.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!