Келишувнинг асосий мақсади — кўпроқ қуролни тезроқ ишлаб чиқариш ва ишончли таъминот занжирларини таъминлаш.
Писториуснинг таъкидлашича, ҳозир амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан Германияда F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш ҳамда Patriot ҳаво мудофаа тизими учун ракеталар ишлаб чиқаришни режалаштириш келгусидаги ҳамкорлик учун асос бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, икки давлатнинг саноат ва технологик салоҳиятини бирлаштириш мудофаа тизимларини тезроқ яратиш ва уларни кўпроқ миқдорда ишлаб чиқариш имконини беради.
Шу билан бирга, Германия АҚШдан Tomahawk қанотли ракеталарини сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу битим бўйича принципиал келишувга июль ойида бўлиб ўтган НАТО саммитида эришилган эди.
Писториуснинг АҚШга ташрифининг кейинги босқичи Техасга сафар бўлади. У Форт-Уэрт шаҳрида Lockheed Martin компаниясига ташриф буюради ва Германия буюртма қилган 35 та F-35 самолётининг биринчисини расман қабул қилиб олади.
Ушбу самолётлар Бундесвернинг эскириб бораётган Tornado қирувчи-бомбардимончи самолётлари парк ўрнини босиши керак.