Германия шимолидаги Шлезвиг-Гольштейн штати бош вазири Даниэль Гюнтер 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook, Instagram ва TikTokдан фойдаланишни тақиқлашга чақирди.
У бу ҳақда Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Агар ижтимоий тармоқлар тўғри назорат қилинмаса, у болаларни зўравонликни улуғлайдиган, жинсий зўравонликни кўрсатадиган ва сохта хабарлар тарқатувчи нарсаларга дучор қилади”, — деди Гюнтер.
Унинг сўзларига кўра, расмийлар "ўзларининг ҳимоя ролини эътиборсиз қолдирганлар".
"Ҳозир парадигма ўзгаришини бошлаш ва 16 ёшгача бўлган болалар жамиятимизда ҳақиқатан ҳам ТикТок-дан холи, умуман ижтимоий тармоқлардан холи бўлиб улғайишлари учун ҳамма нарсани қилиш вақти келди", деди у.
Гюнтер қайси платформаларни тақиқлашни зарур деб билиши ҳақидаги саволга у Facebook, Instagram ва TikTok номини айтди. "Улар жуда кенг тарқалган ва биз бундай тартибга солишга муҳтожмиз", деди Шлезвиг-Гольштейн бош вазири.
Сиёсатчи ёшлар ўртасида зўравонлик кучайиб бораётганини таъкидлади. "Баъзи ҳолларда 15, 16 ёшли ва ундан кичик ёшдагилар бошқаларга қурол билан ҳужум қилмоқда. Агар биз қаттиқроқ қоидалар жорий қилсак, буни назорат остига олишимиз мумкин. Бу эркинликни чеклаш эмас, аксинча", - дея хулоса қилди Гюнтер.