Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Георгий Канделаки солиқ сиёсати бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди

Георгий Канделаки солиқ сиёсати бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди

Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси мутахассиси Георгий Канделаки солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

У комплаенс-хавфларларни бошқариш методологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги тизимларини такомиллаштириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга ҳамда булутли технологиялар бўйича сертификатланган эксперт ҳисобланади.

Георгий Канделакининг Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширишнинг истиқболли масалалари ва уни Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш тенденсиялари муҳокама қилинди.

Маълумот учун. 2019 йилдан 2024 йилнинг май ойига қадар Модестас Каселиаускас Солиқ қўмитасида ХВЖ маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Киритилди: 10:08 09.09.2024. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!