Глобал оқибатларга олиб келадиган қуёш чақнашлари фақат бир марта - 1859 йилда содир бўлган.
«Биз шуни билишимиз керакки, қуёш бўронининг оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин», деб огоҳлантирди олим.
«Биз электр энергияси, поездлар, самолётлар, сунъий йўлдошларга эга бўлишга одатланганмиз, аммо ҳамма нарса бир сонияда тугаши мумкин».
Бундай ҳодисаларга боғлиқ бўлган йирик корпорациялар уларнинг оқибатларига тайёр эмас, деб огоҳлантирди Коломин.
Унинг таъкидлашича, Қуёшга ҳеч қандай таъсир кўрсатишнинг иложи бўлмасада, Россияда қуёш бўронларини замонавий мониторинг тизимлари ёрдамида ўрганиш мумкин.
Бугунги кунда бу муаммо давлат даражасида, жумладан, махсус дастурлар орқали ҳал қилинмоқда, дея қўшимча қилди Коломин.