Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Генерал-майор Саламий сионистик режимга ҳақиқий хабарни юборди

Генерал-майор Саламий сионистик режимга ҳақиқий хабарни юборди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламий Исроилнинг Байрутдаги турар-жой ҳудудига уюштирган ҳалокатли ҳужумини қоралаб, Ҳизбуллоҳ олий қўмондони Фуад Шукр ва Эрон ҳарбий маслаҳатчиси Милад Бидийнинг шаҳид бўлишига олиб келганини айтди ва сионистик режим террор ҳужуми учун қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди.


Генерал-майор Саламий жума куни Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сейид Ҳасан Насруллоҳга йўллаган ҳамдардлик мактубида сионистик режимни Шукрнинг Ливанда ўлдирилиши оқибатларидан қаттиқ огоҳлантирган.

У бу ваҳшийлик айбдорларини (террорчи ва сионистик тўда) “мусулмон халқининг (умматнинг) душманлари" деб атади.

Улар ва уларнинг тарафдорларидан қаттиқ қасос олиниши айтилмоқда.


Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» қаршилик ҳаракати чоршанба куни ўзининг юқори мартабали қўмондони Шукрнинг Байрутдаги Исроил ҳаво ҳужумида ўлдирилганини тасдиқлади.

Билдирилишича, Ҳизбуллоҳнинг сионистик режимга қарши курашга тайёр бўлган ходимлари сони 100 мингдан ошган.

Генерал-майор Саламий, шунингдек, Шукрнинг ўлдирилиши ортида турганлар «Ғазонинг мазлум аёллари, болалари ва эркакларининг қотиллари» эканини эслатди.

Киритилди: 16:30 04.08.2024. Ўқилди: 3979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!