Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Генерал-майор Олмаота тергов ҳибсхонасида ўлик ҳолда топилди

Генерал-майор Олмаота тергов ҳибсхонасида ўлик ҳолда топилди

Қозоғистонда генерал-майор Жайлаубек Халикули Олмаота тергов ҳибсхонасида ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг жиноят-ижроия тизими қўмитаси хабар берди

"Ҳибсга олинган Халикули Ж. эрталаб соат 7 ларда қўриқчи томонидан топилган. Воқеа жойига келган тез ёрдам ўлимни қайд этди", дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, текширув натижасида марҳумга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланмаган. Хизмат текшируви ўтказилади.

Жайлаубек Халикули турли йилларда Олмаота ва Aкмола вилоятлари ички ишлар идораларини бошқарган. Май ойида у коррупцияга қарши хизмат томонидан коррупцияда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Киритилди: 16:26 06.08.2022. Ўқилди: 3646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!