Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Газпром» Хитойга газ беришни тўхтатди

«Газпром» Хитойга газ беришни тўхтатди

Рус компанияси ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Хитойга газ беришни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар тарқатди.

“22-29 сентябрь кунлари “Сибир қуввати” газ қувурида режалаштирилган профилактика ишлари амалга оширилади. Бу муддатга газ ташиш вақтинча тўхтатилади”, деб хабар берди Россиянинг “Газпром” холдинги ўзининг Теlegram’даги саҳифасида.

"Газпром" ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасидаги Шарқий йўналиш бўйича газни сотиб олиш ва сотиш шартномасига мувофиқ, "Сибир қудрати" газ қувури ускуналари ва тизимларига йилига икки марта: баҳор ва кузда профилактик хизмат кўрсатиш амалга оширилади, дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Газпром» ва CNPC (Хитой миллий нефт корпорацияси) ўртасидаги икки томонлама узоқ муддатли шартнома бўйича Сибир қудрати газ қувури орқали Хитойга газ экспорти 10 сентябрь куни кунлик экспорт ҳажми бўйича янги тарихий рекорд ўрнатилган эди

Киритилди: 20:47 20.09.2022. Ўқилди: 8152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!