Дайр ал-Балаҳнинг ғарбий қисмида ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган олти киши орасида икки янги туғилган чақалоқ ҳам бор.
«Биз уларнинг оналарини йиғлаб, Ал-Ақсо касалхонасидан олиб чиқиб кетаётганларини кўрдик. Бу ҳар куни бўлгани каби жуда юракни эзувчи дақиқа эди», дейди Ал-Жазира мухбири.
Исроил кучлари ёрдам келишини кутаётган бир гуруҳ фаластинликни ҳам нишонга олиб, 12 кишини ўлдирган. Оғир жароҳатланганлар борлиги сабабли уларнинг сони ортиши мумкин.
Гап бир йилдан ортиқ вақт давомида ишламаётган ва озиқ-овқат, сув ва гигиена ёрдамига тўлиқ муҳтож бўлган аҳоли ҳақида бормоқда.
Қиш яқинлашгани сабабли бу ердагилар озиқ-овқат ва бошпана топишда қийналмоқда.