Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни кенгайтириш давлатга 4 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтириши ва бюджетга босимни ошириши мумкин. Бу ҳақда Исроил Молия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Ynet.
Расмийлар солиқларнинг ошиши ва вазирлик харажатларининг қўшимча қисқариши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, заҳирадагиларни оммавий сафарбар қилиш билан бир кунлик интенсив ҳарбий ҳаракатлар мамлакатга 65-70 миллион долларга тушиши мумкин.
Айни пайтда, Исроилда Нетаняҳу ҳукуматига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.