2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 45 936 кишига етди. Эксклавни қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан оммавий ўққа тутиш 460 кун давомида тўхтамаяпти. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биргина сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси эксклавнинг турли ҳудудларида “олтита оммавий қирғин” содир этган, бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, яна 78 киши жароҳатланган.
Исроил армиясининг 2023 йил 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида жами жароҳатланганлар сони 109 274 кишига етди.
Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар остида қолмоқда, бироқ фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил чекловлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дейилади хабарда.