Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодаги одамлар тенги йўқ дўзахда яшашмоқда

Ғазодаги одамлар тенги йўқ дўзахда яшашмоқда

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 276 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар шарқий Ғазо шаҳри, Жабалия, Рафаҳ ва Шужайя туманларига йирик ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38153 киши шаҳид бўлди.

▪️Исроил аскарлари охирги 24 соат ичида босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида камида 30 нафар фаластинликни қўлга олди. 2023 йил 7 октябрдан буён Ғарбий Соҳилда Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 9580 нафарга етди.

▪️Ғазо шарқидаги шиддатли бомбардимонлар туфайли минглаб аҳоли ҳудудни тарк этишга мажбур бўлди.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Шарқда ва Жабалияда ишғолчилар томонидан амалга оширилган янги қирғинлар туфайли ўнлаб шаҳид ва ярадорлар ҳамон вайроналар остида қолмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Рафаҳ ва Шужайида босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқдамиз. Ишғол ускуналари йўқ қилинди.

▪️Ҳизбуллоҳ Хермон тоғидаги ЦАХАЛ техник разведка марказини бомбардимон қилди, 60 та ракета отди. Ҳаракатга кўра, бу Ғазода уруш бошланганидан бери энг йирик операция ҳисобланади.

▪️“Мағрур Франция” сўл партияси раҳбари: Биз яқин икки ҳафта ичида Фаластин давлатини тан оламиз.

▪️БМТ махсус маърузачиси: Ғазодаги одамлар тенги йўқ дўзахда яшашмоқда. Ғазо алоҳида ҳолат эмас. Исроил, умуман олганда, фаластинликлар билан урушаётгандек.

▪️Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг IRIS Sahand (F-74) фрегати Форс кўрфази соҳилларида жойлашган Бандар Аббос портида чап томонга ёнбошлаб қолди. Расмий манбалар ҳодисага таъмир вақтида кема ичига сув киргани сабаб бўлганини маълум қилди.

Киритилди: 17:01 08.07.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!