Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ғазодаги мактаблар ҳам Исроилнинг ҳужумидан зарар кўрди

Ғазодаги мактаблар ҳам Исроилнинг ҳужумидан зарар кўрди

Исроил армияси 4-5 май кунлари Ғазога уюштирган ҳужум оқибатида бир қанча мактабларга зарар етган, дея хабар бермоқда Анадолу .

Таълим вазирлиги матбуот котиби Муътасим ал-Минавийнинг айтишича, ҳужум пайтида Ғазодаги 13 та мактаб зарар кўрган. Хусусан, 600 ўқувчи таҳсил оладиган Ҳазрат Руқия номидаги қизлар мактаби биноси фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келган. Минавий мазкур мактаб 500 минг долларлик зарар кўрганини билдирди. Маълум бўлишича, Исроил армияси мактаб ёнидаги кўп қаватли турар жойни нишонга олган, унинг вайроналари эса мактаб биносини босиб қолган. Ҳолбуки, ўқитувчилар ва ўқувчилар биргаликда мактабни таъмирлаш ишларини олиб боришган эди, меҳнатлари бир неча сонияда ҳабада бўлди.

Биз то тирик эканмиз, Исроил вайрон қилганларни қайтадан барпо этамиз , деди Ҳазрат Руқия номидаги қизлар мактаби директори Мунавват Мусаббаҳ.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:00 18.05.2019. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!