Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодаги мактабга уюштирилган ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлди

Ғазодаги мактабга уюштирилган ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказидаги Эл-Бурейж қочқинлар лагеридаги мактаб биносини бомбардимон қилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Бу ҳақда Фаластиннинг "Al-Aqsa" телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, таълим муассасасида ҳарбий ҳаракатлар туфайли анклавнинг бошқа ҳудудларидан қочиб кетганлар жой олган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида болалар ҳам бор.

Телеканал БМТ, инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ташкилотларни можарога барҳам бериш ва Ғазо секторида омон қолганларни қутқариш учун самарали чоралар кўришга чақирди.

Киритилди: 02:50 07.05.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!