Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир ал-Бурш "Anadolu" ахборот агентлигига хабар беришича, Исроил ҳужумлари Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт муассасаси бўлган "Ал-Шифа" тиббиёт мажмуасининг 95 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган.
Ал-Буршнинг таъкидлашича, Ғазо шаҳридаги мажмуа вайронагарчиликларга қарамай, қайта тикланган биноларнинг 5 фоизида аҳолига чекланган хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда.
Унинг айтишича, вазирлик "урушдан олдин ташлаб кетилган эски, эскирган ташқи қабулхона биносини таъмирлаб, уни қабулхона ва шошилинч ёрдам бўлимига айлантирган".
Ал-Бурш қўшимча қилишича, вазирлик беморларни парвариш қилиш учун бинони 30 га яқин каравот билан жиҳозлаган ҳамда диализ бўлимининг вайрон бўлган қисмининг орқа томонини қисман ишга тушириш мақсадида қайта тиклаган.