Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазода ёрдам марказлари “ўлим майдонлари”га айланмоқда

Ғазода ёрдам марказлари “ўлим майдонлари”га айланмоқда

Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш бўйича БМТнинг Ближний Шарқ агентлиги (БАПОР) Ғазо секторидаги гуманитар ёрдам тарқатиш марказларини “ўлим майдонлари” деб атади.

Бу баёнот Исроил армияси тинч фуқароларни атрофи қоронғу бўлган гуманитар марказларда “атайлаб ўлдиргани” ҳақидаги Haaretz газетаси нашридан сўнг БАПОР томонидан ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

«Ғазодаги янги ёрдам тарқатиш тизими — бу ҳақиқий ўлим майдони. Овқат тарқатиш ўрнига у фақатгина хаос ва ўлим келтирмоқда. Охирги бир ой ичида ушбу марказларда ўз оиласи учун озиқ-овқат олишга уринган 400 нафардан зиёд оч инсон ўлдирилди», — дейилади баёнотда.

БАПОР маълумотига кўра, тирик қолган гувоҳлар Исроил армияси томонидан тинч аҳолига қарата хаотик ўқ узилганини тасдиқламоқда. Шунингдек, кўплаб болалар ўз яқинларидан ажралиб қолиш оқибатида жиддий психологик травмага учраган.

Бу баёнот халқаро ҳамжамият орасида Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан янада кўпроқ эътибор ва чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.

Киритилди: 18:07 28.06.2025. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!