Ғазо секторида уруш давом этаётган бир пайтда болаларга бомбардимонлар оқибатида вайрон бўлган бинолар фонида «Қирол шер» мультфильми намойиш этилди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбирдан мақсад уруш ва қўрқув муҳитида яшаётган болаларга ҳеч бўлмаса бир неча соатга хотиржамлик ва кўнгилочар муҳит яратиш бўлган.
Лойиҳа координатори Асма Дабабешнинг айтишича, ташкилотчилар болаларни доимий қўрқув муҳитидан қисқа муддатга бўлса-да олиб чиқиш учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқда.
«Ғазо секторида уруш давом этаётганига қарамай, уларни қўрқув муҳитидан ҳеч бўлмаса бир неча соатга бўлса-да чиқариш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилмоқдамиз», — деди у.