Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар қайта бошланди

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар қайта бошланди

Фаластиннинг ҲАМАС террор ташкилоти етакчиси Исмоил Ҳанийя Миср ва Қатар воситачилари билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш шартлари бўйича музокараларнинг янги босқичини ўтказди. Гуруҳ веб-сайтида айтилишича, у бир вақтнинг ўзида Туркия вакиллари билан гаплашган.

Исроил манбалари, воситачилардан келишув бўйича янги таклифлар олганини маълум қилди. Тафсилотлар эълон қилинмаган.

Шу пайтгача иккинчи сулҳ тузишга уринишлар муваффақиятсизликка учради. Исроил ҳаракат эркинлигини сақлаб қолган ҳолда гаровга олинганларни озод қилишдан манфаатдор. ҲАМАС жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 12:22 04.07.2024. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!