7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирилган ҳужумлар оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 132 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилот баёнотида маълум қилинди.
Ҳисоботда айтилишича, кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Байт Лаҳия ҳудуди ва Ғазо шимолидаги иккита мактаб 4 декабрь куни тўғридан-тўғри зарбага учраган. Бундан ташқари, Дейр ал-Балаҳ ва Нусайрат ҳудудларидаги яна иккита мактаб билвосита зарбага учраган. 5 декабрь куни УНРWАнинг яна икки ходими ҳалок бўлиши билан Ғазо секторида ҳалок бўлган агентлик ходимлари сони 132 нафарга етган.
Қайд этилишича, Ғазо сектори аҳолисининг 85 фоизини ташкил қилубчи 1,9 миллион фаластинлик ўз уйини ташлаб кетган ва 5 декабрь ҳолатига кўра, 1,2 миллион фаластинлик УНРWАнинг 155 та объектида бошпана топган. 1 миллион ғазолик Ғазо секторининг марказий қисмидаги УНРWАнинг 98 та объектида ҳамда минтақа жанубидаги Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарларида қолаётгани қайд этилган. Бироқ, UNRWA'нинг 98 та объектидан 64 таси Хон Юнис ва Рафаҳда жойлашган.