Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазода очликдан ҳалок бўлаётганлар сони ортиб бормоқда

Ғазода очликдан ҳалок бўлаётганлар сони ортиб бормоқда

Шу кунгача Фаластиннинг Ғазо секторида камида 169 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Сўнгги 24 соат ичида Ғазо шифохоналарида очлик ва тўйиб овқатланмаслик туфайли 7 та янги ўлим қайд этилди”, — дейилади хабарда.

Шу тариқа, очликдан ўлганларнинг умумий сони “169 нафарга етди, улардан 93 нафари вояга етмаганлардир”. 30 июль куни ХАМАС ҳаракати 154 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Департаментнинг сўнгги маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойидан буён Ғазода тўқнашувлар авж олиши натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 60 430 нафарга етган, 148 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.

Киритилди: 07:50 03.08.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!