Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазода очлик яна икки инсоннинг, жумладан бир боланинг ҳаётига зомин бўлди

Ғазода очлик яна икки инсоннинг, жумладан бир боланинг ҳаётига зомин бўлди

Қамал қилинган Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланиш оқибатида яна икки киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Раҳбарият берган расмий маълумотларга кўра, очликдан ҳалок бўлганлар сони умумий 159 нафарга етди, шундан 90 нафари болалардир.

«Ғазодаги очлик ҳар куни сукут ичида инсонларни ҳаётдан олиб кетмоқда», — деб ёзди вазирлик Бош директори Мунир ал-Буруш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, гуманитар вазият ҳар куни ёмонлашиб бормоқда. БМТ ва инсонпарвар ташкилотлар Ғазода очликни «массовий ҳалокат хавфи» сифатида баҳоламоқда.

Киритилди: 19:57 31.07.2025. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!