Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ғазода инсоният тарихида шармандали саҳифа ёзилди»

 «Ғазода инсоният тарихида шармандали саҳифа ёзилди»

Туркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Альтун Ғазодаги уруш билан боғлиқ баёнот берди.

«350 кун давомида Ғазо аҳолиси дунё гувоҳи бўлган энг шафқатсиз ҳужумлардан бирини бошдан кечирди. 7 октабрдан буён инсоният чуқур яралар келтирган бу фожиага гувоҳ бўлиб келмоқда. Ғазода инсоният тарихида шармандали саҳифа ёзилди. Шаҳарлар бомбардимон қилинмоқда, масжидлар, шифохоналар ва мактаблар ер билан яксон қилинмоқда. Бегуноҳ фуқаролар, журналистлар, болалар ва ҳатто чақалоқлар қасддан ва тизимли ҳужумлар нишонига олинмоқда», деб ёзади Альтун Xда.

Шунингдек, у бу урушда исроиллик ҳарбийлар томонидан мисли кўрилмаган сонда ўлдирилган журналистларни эслади.

«Халқаро қонунларга эътибор бермай, Исроил ишончли маълумот манбаларига нисбатан зулм ва зўравонлик сиёсатини олиб боради. Ҳақиқат учун минтақада бўлаётган воқеаларни дунёга етказишга уринаётган журналистлар қирғин қилинмоқда», деб ёзади Альтун.

Бир турк расмийси Ғазодаги фожиага жим турмасликка чақирди: «Бугун, геноциднинг 350-кунида бу ҳақда сукут сақлаш бу фожиага шерик бўлиш демакдир. Адолат, инсоният виждони, эртанги кунимиз учун овозимизни баланд кўтаришимиз ва бу қирғинни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришимиз керак».

Киритилди: 22:17 20.09.2024. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!