Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазода «ҳамма нарса қабристонга айланади»

Ғазода «ҳамма нарса қабристонга айланади»

Ал-Жазира мухбири Ҳани Маҳмуд:

Бу ерда, сиз Ғазо сектори бўйлаб деярли барча ҳаётий воситаларининг вайрон қилинганлигини кўришингиз мумкин.

Гап бир йилдан ортиқ давом этаётган, кунлик бомбардимонлар, тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши, вайрон бўлган кўплаб уйлар, мактаблар, касалхоналар, жамоат объектлари, хусусий тадбиркорлик ҳудудлари ҳақида кетмоқда.

Одамлар Ғазо секторининг кўп жойларида, хусусан, Ғазо шаҳрининг шимолий қисмида қабристонларга кириш имконига эга эмаслар, улар ўз яқинларини, қариндошларини кўчаларда, йўл ўртасида, пиёдалар йўлакларида дафн этишади. – ҳамма ер қабристонга айланади.

УНИCЭФ маълумотларига кўра, бутун Ғазо сектори давом этаётган уруш туфайли болалар учун энг хавфли жойлардир.

Йил давомида одамлар тўғридан-тўғри ўқ зарбаси ва бомбардимонлар туфайли, мажбурий сувсизланиш ва очликдан, вайроналар остида қолиб кетиб бедарак йўқолганларидан ёки дори-дармонлар етишмаслиги сабабли ҳалок бўлишмоқда.

Мен ал-Ақсо шаҳидлари касалхонасининг ёнидаман ва одамлар бу шифохонада ўлишмоқда, чунки дори йўқ. Улар бу ерда жимгина ўлишади, биз ҳар куни дафн маросимларини кўрамиз.

Киритилди: 21:13 16.12.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!