Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода ҳалок бўлганлар сони қандай ҳисобланмоқда?

Ғазода ҳалок бўлганлар сони қандай ҳисобланмоқда?

2023 йил 7 октбярдан буён Исроилнинг Ғазога ер, ҳаво ва сувдан уюштирган ҳужумлари натижасида 39 000 дан ортиқ фаластинлик, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, қарийб 91 минг киши жароҳатланди. Яна ўн минглаб фаластинликлар вайроналар остида қолмоқда.

Ҳалок бўлганлар сони қандай ҳисобланади?

Урушнинг дастлабки ойларида ҳалок бўлганлар сони фақатгина касалхоналарга келган жасадларни санаш ҳамда қурбонларнинг исми ва паспорт рақамларини ўз ичига олган маълумотлар орқали ҳисобланган.

Можаро давом этар экан, касалхона ва ўликхоналарнинг аксари ишдан чиққани сабабли, расмийлар бошқа усулларни ҳам қўллашга мажбур бўлишди.

Май ойидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги таниб бўлмайдиган жасадларни ҳам умумий ҳалок бўлганлар сонига қўшиб, ўлганлар миқдорини янгилаб борди.

Шунингдек, оила аъзолар томонидан онлайн тарзда хабар қилинган ўлимларни ҳам ҳисобга олиш бошланди.

Ҳалок бўлганлар сони тўлиқми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, рақамлар қурбонларнинг барчасини акс эттирмайди, чунки жуда кўпчилик ҳали вайроналар остида ётибди. Май ойининг ўзида тахминан 10 000 та ўлим ҳисобга қўшилмаган.

«The Lancet» тиббиёт журнали 5 июлда учта академикнинг мактубини эълон қилди, унда касаллик каби омиллар туфайли келиб чиққан билвосита ўлимлар расмий тахминлардан бир неча баробар юқори ва эҳтимол, 186 000 дан юқори бўлиши мумкинлиги таъкидланган эди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича идораси ва Йел жамоат саломатлиги мактабининг Гуманитар тадқиқотлар лабораторияси ҳам ҳақиқий рақамлар эълон қилинганидан анча юқори эканлигини маълум қилди, аммо улар ҳам ҳақиқий рақамларнинг миқдорини билмайди.

Ҳалок бўлганлар сони қанчалик ишончли?

Урушдан аввал Ғазо аҳолиси статистикаси ва соғлиқни сақлаш маълумотлар тизимлари Яқин Шарқнинг кўплаб мамлакатлариникига қараганда анча кучли ва аниқ ишлар эди, дейди жамоат саломатлиги мутахассислари “Рейтерс”га.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мунтазам равишда вазирликнинг ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги рақамларидан иқтибос келтиради ва манба сифатида айнан вазирликни кўрсатади, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эса уларга бу борада тўлиқ ишонч билдирган.

Уруш бошида, АҚШ президенти Жо Байден ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги рақамларга шубҳа билдирганидан сўнг Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўша пайтгача рўйхатга олинган 7 028 та ўлимнинг батафсил рўйхатини эълон қилди. 24 июлда эса июнь ойининг охиригача аниқланган 28 185 та қурбоннинг исмларидан иборат янги рўйхатни эълон қилди.

Фаластин Соғлиқни Сақлаш вазирлиги можаронинг аксарият қисмида ҳалок бўлганларнинг тахминан 70 фоизи аёллар ва болалар эканлигини тахмин қилмоқда.

Киритилди: 09:45 31.07.2024. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!