2023 йил 7 октябридан буён Исроил армиясининг муҳосарадаги Ғазо секторига қарши амалга оширган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 58 573 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Фақат сўнгги 24 соат ичида амалга оширилган ҳаво ва артиллерия ҳужумлари оқибатида 94 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 252 киши турли даражада жароҳат олган.
Жами жароҳатланганлар сони 139 607 нафарга етган.
Исроил 18 март куни 19 январда кучга кирган оташкесимни бузганидан сўнг, 7 750 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 27 566 киши яраланди.
Минтақадаги кўплаб вайрон бўлган бинолар остидан минглаб қурбонларнинг жасадлари ҳануз топилмаган.
Шунингдек, 27 майдан буён Исроил ва АҚШ раҳбарлигидаги “Ғазога инсонпарварлик ёрдами жамғармаси” орқали тарқатилаётган ёрдам ҳудудларига йўналтирилган ҳужумларда камида 851 фаластинлик ҳалок бўлган, 5 634 киши жароҳат олган.