Бугун 21 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазода гаровга олинганлар ХАМАСдан "совға" олишди

Ғазода гаровга олинганлар ХАМАСдан "совға" олишди

19 январь куни Ғазо секторида 470 кундан сўнг озод қилинган уч исроиллик гаровга олинган аёлга эсдалик сифатида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатидан бир пакет "совға" топширилди.

Тегишли кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ХАМАСнинг жангарилар қаноти рамзлари туширилган қоғоз қопларда "совғалар ва эсдалик совғалари", жумладан, Ғазо манзараси акс этган откриткалар бўлган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ. Бундан ташқари, аёлларга "озод қилинганлик гувоҳномалари" берилди, улар ҳам "совға тўплами" билан бирга келди.

Видеода озод қилинган гаровга олинганларнинг Ғазо секторини тарк этиш учун машинага ўтирган пайти акс этган. Аёлларга араб ва иброний тилларида ёзилган эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилаётгани кўриниб турибди ва улар уларни мулойимлик билан қабул қилиб, камера объективи олдида қисқагина табассум билан суратга тушишмоқда.

Киритилди: 08:37 20.01.2025. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!