Бугун 20 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон суди машҳур хонандани ўлимга ҳукм қилди

Эрон суди машҳур хонандани ўлимга ҳукм қилди

Эрон суди машҳур хонанда Амир Ҳусайн Магсудлуни шаккокликда айблаганидан кейин ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

37 ёшли хонанда 2018 йилдан бери Истанбулда истиқомат қилган. Бироқ 2023 йил декабрида Туркия полицияси уни Эронга топширган. Ўшандан бери у Эронда ҳибсда сақланмоқда. У “фоҳишабозлик”ни тарғиб қилгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бошқа ҳолларда эса у “номақбул контент” тарқатишда айбланган.

Олий суд ишни қайта кўриб чиққан ва Амир Ҳусайн Магсудлуни пайғамбарни ҳақоратлаганликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилган.

Реп, поп-мусиқа ва Р&Б уйғунлиги билан танилган кўплаб татуировкаларга эга бўлган ижрочи илгари консерватив сиёсатчилар орасида “машҳур” бўлган. Улар хонанда ёш ва либерал эронликларнинг фикрига таъсир ўтказмоқчи эканини айтган.

2017 йилда у ҳатто ўта консерватив Иброҳим Раисий билан телевизион учрашувда қатнашган. Раисий кейинчалик Эрон президенти бўлди, аммо 2024 йилда вертолёт ҳалокатида вафот этди.

2015 йилда Теҳрон ва жаҳон давлатлари ўртасидаги муҳим ядро келишуви барбод бўлаётган пайтда, хонанда Эроннинг ядро дастурини қўллаб-қувватловчи қўшиқ чиқарганди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!