2025 йил 3 июн Ғазо учун яна бир қора сана бўлди, у ерда Исроилнинг зарбалари даҳшат, ҳалокат ва ўлимнинг янги тўлқинларини олиб келди.
Дайр ал-Балаҳ кўчаларида, Ғазо шаҳрининг Жабалия ва Зайтун ҳудудларида турар-жой бинолари, мактаблар, кўчалар ва гуманитар пунктларга ракеталар ва снарядлар ёғди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Аш-Шифа, Наср ва ал-Аҳли шифохоналарига етказилган. Қариндошлар ўз яқинларининг жонсиз таналари билан кўз ёшлари билан хайрлашмоқда.
Жабалия лагерида ва Ғазо кўчаларида оналар кўксига қонли бандажни маҳкам боғлаб йиғламоқда. Касалхоналарда ўнлаб ярадор болалар бетон деворлар вайроналари остидан олиб чиқилмоқда.
Энг шафқациз эпизодлардан бири Рафаҳнинг Ал-Алам ҳудудидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужум бўлди - Исроил отишмасидан ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хон Юнусдаги Наср касалхонасига олиб кетилди.
Дунё яна бир бор тасаввур қилиб бўлмайдиган дардга гувоҳ бўлди: Ғазода хавфсиз жой, мотамсиз ҳаёт қолмади.