Хусусий ҳарбий пудратчи Blackwater компанияси асосчиси Эрик Принс Пентагон унинг исроилга Ғазони денгиз суви билан тўлдириш режасини тўсиб қўйганини даъво қилмоқда.
«Мен исроилликларга Ғазони денгиз суви билан тўлдириш, 300 миля туннелларни сув бостириш учун тўлиқ маблағ, бепул имконият бердим», деди у Heritage Foundation сиёсат форумидаги чиқишида, Middle East Eye хабарига кўра.
Экологик таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, туннелларни сув босиши ер ости сувларига зарар етказиши ва қамалда қолган ҳудуддаги 2,3 миллион кишининг яшаш шароитини янада ёмонлаштириши мумкин.