Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагерининг ўққа тутилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

A A A
Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагерининг ўққа тутилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабарига кўра, анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида исроиллик ҳарбийлар томонидан портлатилган турар-жой биноларининг қулаши оқибатида камида 20 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 20 га яқин киши жароҳатланган. Шунингдек, Исроил аскарлари мактабни бомбалаган Хон Юнисда 14 киши, Рафаҳда эса 6 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Бундан ташқари, Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарларида отишмалар оқибатида камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Яна камида 15 киши жароҳатланган.

Киритилди: 23:25 07.02.2024. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!