Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган зарбалари оқибатида камида 17 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Анадолу агентлигига воқеа гувоҳлари маълум қилди.
Исроил армияси Ғазо жанубига ҳужум қилишда давом этмоқда, у ерда "хавфсиз" деб фаластинликларни кўчишга мажбур қилган.
Хабар қилинишича, Исроил қўшинлари Абу Юсуф ан-Нажжар касалхонаси ҳудудидаги иккита уйни ўққа тутган.
Ҳужум пайтида вайрон бўлган бинолар остида ўнлаб одамлар қолган.
"Бомба портлаши натижасида кўплаб уйлар вайрон бўлди, баъзиларига зарар етди. Бу турар-жой массиви, бу ерда тинч аҳоли ва фермерлар яшайди, орамизда жангарилар йўқ”, — деди гувоҳлардан бири.
Қайд этилишича, маҳаллий аҳолининг аҳволи ёмғир ва совуқ ҳаво туфайли мураккаблашмоқда.