Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаийнинг айтишича, Ғазо Исроилни ўт очишни тўхтатиш билан "тиз чўктирди."
"Кичик, чекланган Ғазо тиш-тирноғигача қуролланган ва Америка томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган сионистик режимни тиз чўктирди," - деди Хоманаий Теҳрондаги расмийлар билан учрашувда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмаил Бақаэи Трампнинг Ғазодаги фаластинликларни Миср ёки Иордания каби бошқа жойларга кўчириш - "тозалаш" ғоясини танқид қилди.
"Сиёсий мажбурлаш ва демографик манипуляциялар фаластинликларни кўчиб ўтишга мажбур қила олмайди," деди Бақаэи Х саҳифасидаги постида ва Ғазо фаластинликларнинг "ватанидир ва улар у ерда қолиш учун жуда юқори нарх тўлаганини" қўшимча қилди.