Бугун 6 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазо ҳукумати Исроил томонидан журналист ва унинг оиласини ўлдиришини қоралади

Ғазо ҳукумати Исроил томонидан журналист ва унинг оиласини ўлдиришини қоралади

Ғазо ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳарбий ҳужумида фаластинлик журналист ва унинг оиласи ҳалок бўлганини қоралади.

Ғазо ҳукумати матбуот бўлимидан берилган баёнотда, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил ҳужумларида 209 журналистнинг ҳалок бўлгани қайд этилди. Сўнгги зарбада Ал-Ақса радиоси ходими Муҳаммад Солиҳ ал-Бердавил ҳалок бўлгани таъкидланди.

Бундан ташқари, баёнотда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва матбуот ҳамжамиятини Ғазода журналистларга қарши тизимли жиноятларни қоралашга чақирилади.

Ҳужжатда Исроил, АҚШ маъмурияти ва геноцид жиноятига алоқадор давлатлар бу ваҳший ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммаларига олиши таъкидланган.

Халқаро ҳамжамият ва халқаро ташкилотлар Ғазодаги геноцидни тўхтатиш, журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳимоя қилиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирилади.

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида журналист Муҳаммад Солиҳ ал-Бердавил, унинг рафиқаси ва уч фарзанди ҳалок бўлди.

Киритилди: 17:20 01.04.2025. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!