Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазо гуманитар ёрдам нуқтасига ҳужум қилинди: 25 киши ҳалок бўлди

Ғазо гуманитар ёрдам нуқтасига ҳужум қилинди: 25 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни Ғазода ёрдам тақсимоти Исроил ҳарбийлари назорати остида бўлган ҳудудга озиқ-овқат олишга кетаётган камида 25 киши ҳалок бўлди ва 175 киши яраланди.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил аскарлари ёрдам марказидан бир километр узоқликда оломонга қарата ўт очган .

Исроил армиясининг қисқа баёнотида айтилишича, "гуманитар зонада Исроил отишмасидан қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ".

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Ғазо гуманитар жамғармаси якшанба куни тартибсизликлар ва отишмалар ҳақидаги аввалги хабарларни инкор этиб, ёрдамни “ҳодисаларсиз” етказганини айтди.

Бироқ гувоҳларнинг сўзлари ва маҳаллий ҳокимият хабарлари бунинг аксини кўрсатмоқда. Аввалроқ шу каби ҳодисаларда камида олти киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. БМТ расмийлари ва йирик хайрия ташкилотлари тизимни инсонпарварлик ёрдами тамойилларини бузади деб ҳисоблаб, у билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Гувоҳ Иброҳим Абу Сауд Ассоcиатед Пресс агентлигига кўп ярадор ва ўликларни кўрганини айтди. “Улар бизга қарата кучли ўт очишди. Муҳаммад Абу Тайма бу сўзларни тасдиқлаб, унинг амакиваччаси кўкрагига ўқ узилиб, ўлдирилгани, яна кўплари яралангани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 14:34 02.06.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!