Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазо дунёдаги энг кўп ногирон болаларга эга

Ғазо дунёдаги энг кўп ногирон болаларга эга

2023-йил 8-октябрдан бери Ғазода 5 000 дан ортиқ ампутация ҳолатлари қайд этилган.

Истанбулдан хабар берилишича, Ғазо сектори аҳолиси сонига нисбатан дунёда ногирон болаларнинг энг юқори улушига эга. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, Исроилнинг 2023-йил 8-октябрда бошлаган геноцид ҳаракатлари икки йиллик даврда ушбу оғир натижаларга олиб келгани таъкидланди.

Ампутацияга учраган болалар ва реабилитация эҳтиёжи бўлганлар учун жамғарма ташкил этилган, шунингдек, халқаро маблағ йиғиш кампанияси бошланади.

Ҳисоботга кўра, 2025-йил сентябр ҳолатига Ғазода ярадорлар сони 170 000 дан ошган, уларнинг камида тўртиндан бири ўрта ва узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилади. Соғлиқни сақлаш тизими ҳужумлар натижасида таназзулга юз тутган.

Киритилди: 15:26 10.11.2025. Ўқилди: 1495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!